“Минора қуриш экспедицияси” АЖ тарихи

minora

     “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти нефт-газ конларини бурғулаб қидириб топишга мулжалланган бурғулаш минораларини қуриш ишларини амалга оширувчи махсус ташкилотдир. Манзил Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Шайхали қурғонида жойлашган. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ тарихи 1965 йилдан бошланади. “Минора қуриш экспедицияси” АЖнинг асосий меҳнат фаолияти-бурғу қурилмаларини ўрнатиш, бурғулаш жараёни тугагач, қайтадан бузиб, янги бурғулаш майдонига кучириб ўрнатиб беришдан иборатдир. Шу билан бирга йирик қурилиш объектлари ва корхоналарга ҳам махсус минора қурилмаларини буюртма асосида қуриб бериш ишларини бажаради. Корхона меҳнат фаолиятини мамлакатнинг барча худудларида ва махсус регион – Қашқадарё, Сурхандарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт минтақаси худудларида олиб боради.
     Экспедиция 1965 йилда  Ўз ССР Геология – давлат комитетининг 1965 йил 3-апрелдаги 50-фармойишига ва “Қаршинефтразведка” трестининг 1965 йил 16-апрелдаги 152-буйруғига асосан ташкил топган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21-январдаги “Тадбиркорликни ривожлантириш йулида” фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 27-декабрдаги 460-қарори, “Давлат мулк қўмитаси” бошқармасининг 1997йил 22-декабрдан бошлаб “Ўзбекнефтгазгеология” Давлат  Геология корхонасига қарашли Очиқ Хиссадорлик Жамиятига айлантирилди.
     Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Махкамасининг 2003 йил 21-октябрдаги 460-қарорига  ва “Давлат мулк қўмитаси” бошқармасининг 2003 йил 24-декабрдаги 212-к ПО буйруғига ҳамда “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси “Ўзгеобурғунефтгазказибчиқариш” АК сининг 2004 йил 9-январдаги 1-чи буйруғига биноан “Минора қуриш экспедицияси” АЖ “Ўзгеобурғунефтгазказибчиқариш” АК таркибига киритилди.
     “Минора қуриш экспедицияси” АЖнинг минора қуриш бригадаси Россия Федерацияси (собиқ СССР) да ишлаб чиқарилган “Уралмаш-3Д”, “БУ-75”, “НБО-Д” бурғулаш қурилмаларни қуриб ўрнатиш билан бирга АКШда ишлаб чиқарилган IRIDECO бурғулаш қурилмаси ва Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган ZJ50 DBS бурғулаш қурилмасини сифатли қилиб қуриш ва ўрнатиш тажрибасига эга.
     Корхона ташкил топган вақтда биринчи рахбар бўлиб Фозил Жураевич Жураев иш бошлаган. Бошқарув маъмурияти, бухгалтерия бўлими, режа ва иқтисод бўлими, меҳнат ва иш хақи бўлими, ишлаб чиқариш бўлими, алоқа бўлими, цех каби бўлимлар ташкил этилган. Корхона ташкил топган вақтда маъмурий бошқарув ходимлари сони жами 34 кишидан иборат бўлган. 1965 йил биринчи ярим йиллик хисоботига кура
     -  34 та маъмурий ходим;
     -  205 та ишчилар
     -  Жами 239 та минора қуриш экспедицияси ходими бўлган.
     “Минора қуриш экспедицияси” нинг бошқарув идораси 1965-1985 йилларда Косон район маркази Нефт-разведка қурғонида жойлашган ва шу жойда фаолият курсатган. 1985 йилнинг декабр ойида Муборак шаҳридаги нефтразведка экспедицияси тарқатилгач, унинг идораси биносига Минора қуриш экспедицияси кучиб борди. Бу идорада ташкилот 1999 йилнинг феврал ойи охиригача иш олиб борди.
     1975-1980 йилларда ташкилотнинг энг илғор муҳандис-техник ходимларидан Шомуродов Нашван Кенжаевич беш йиллик иш нормаларини юқори курсатгичда бажарганлиги учун 5 маротаба, 5 йиллик якуни буйича «Ғолиб»лик мукофотларига сазовор бўлди, Шамсиев Пулат - Катта иш устаси,  шу даврда «Ўзбекистонда хизмат курсатган муҳандис» унвонига сазовор бўлди. Ғузор бригадасидан катта иш устаси Ашуров Холиёр «5 йиллик ғолиби» унвонини қулга киритди. Мана шундай бир канча минора қурувчи, муҳандис-техник ходимларимизнинг меҳнатда эришган ютуклари хар беш йилликда нефт-газ бирлашмасининг Қарши шаҳридаги марказий идораси қошида «Хурмат тахтаси»да суратлари осилиб турган. Ташкилот Геология вазирлиги ихтиёридаги автотранспорт корхоналаридан техника воситаларини буюртма асосида ёллаган. Ташкилотнинг минора қуриш бригадалари мамлакатнинг жуда катта худудларида бурғулаш ускуна жихозларини тиклаб урнатган ва кучирган.

kollektiv 1     Ташкилотимиз Алот НГҚЭ, Муборак НГҚЭ, Косон НГҚЭ, Ғузор НГҚЭ, Устюрт НГҚЭ ларига нефт-газ конлари скважиналарини бурғуловчи ускуна жихозларини куриб ўрнатиб бериш ишларини бажарган. Ташкилот Геология вазирлиги ихтиёридаги автотранспорт корхоналаридан техника воситаларини буюртма асосида ёллаган. Ташкилотнинг минора қуриш бригадалари мамлакатнинг жуда катта худудларида бурғулаш ускуна жихозларини тиклаб урнатган ва кучирган.
     Ташкилотнинг минора қуриш бригадалари мамлакатнинг жуда катта худудларида бурғулаш ускуна жихозларини тиклаб урнатган ва кучирган. Газли худудларида: “Газли”, “Гарбинский”, “Дояхотин”, “Боймурод”, “Отамурод”, “Хаккулский”, “Янги Казган”. Қораулбозор худудларида “Мамажургат”, “Шуртман”, “Сурсай”, “Уртабулоқ”, “Ш.Уртабулоқ”, “Шарқий Уртабулоқ”, “Чегара”, “Сомонтепа”, “Денгизкул”, “Шода”, “Қаландар”. Муборак худудида “Хужамуборак”, “Қорабайир”, “Карим”, “Алан”, “Култак”, “Герсан”, “Майманоқ”. Ғузор худудларида “Шуртан”,  “Тандирча”, “Қумқурғон” бурғулаш конларида монтаж ва демонтаж ишларини олиб борган.


Нуфтиллаев Асадилло Хайруллоевич
(16.05.1964)

 nuftullayev

     Нуфтиллаев Асадилло Хайруллоевич 1964 йилда Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1988 й. 1-Тошкент индустриал педагогика техникуми (кундузги) ни “Саноат ва граждан қурилиши”, 1994 й. Запорож индустриал институти (кундузги) ни “Сув таъминоти, оқова сувлар ресурсларидан унумли фойдаланиш ва муҳофоза қилиш”, 2010 й.
     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси қошидаги Олий бизнес мактаби (сиртқи) ни “Умумий менежмент” мутахассисликлари бўйича тамомлаган.
     Меҳнат фаолиятини нефт ва газ тармоғида 1994 йилда “Минора қуриш экспедицияси” да минора қурувчи, таржимон, 1994-1999 йилларда “Минора қуриш экспедицияси” да ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, 1999-2000 йилларда  “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамиятида вақтинча бош муҳандис вазифасини бажарувчи, 2000-2005 йилларда “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти раисининг биринчи муовуни, 2005 йилда  “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамиятида  бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, 2006 йилдан хозирги вақтгача “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясига қарашли “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
     “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамиятида ўз меҳнат фаолияти даомида Нуфтиллаев Асадилло Хайруллоевич ўзини билимдон мутахассис сифатида намоён этиб, ўзига беркитилган ишларни ишонч билан муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Жамиятнинг барча турдаги фаолият йулалишини, жамият структурасидаги барча бўлимлар, цех ва участка, янги автотранспорт автосаройлар фаолиятини ривожлантиришда  юқори ютуқларга эришиш учун моҳирлик билан бошқармоқда.
     У камтарин ва меҳнатсеварлиги, ишчиларга ғамхўрлиги билан жамиятда ишлайдиган барча ишчи ва муҳандис ходимлар ўртасида хурматга сазовор раҳбардир.
“Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти томонидан юқори техник-иқтисодий  кўрсатгичларни доимо бажариш ва эришишда жамият бошқарув раиси Нуфтиллаев Асадилло Хайруллоевичнинг анча ҳиссаси қўшилган.

 

Шерниязов Шомурод Намозович
(31.03.1961)

sherniyazov

     Шерниязов Шомурод Намозович 1961 йилда Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1985 йил Тошкент политехника институти (кундузги) ни “Саноат корхоналари, шаҳарлар ва қишлоқ хўжалигини электр билан таъминлаш” мутахассислиги буйича тамомлаган.
     Меҳнат фаолиятини 1976 йил савхозда мавсумий ишчиликдан бошлаган. 1980-85 йилларда А.Беруний номидаги Тошкент Давлат Политехника институтини ўқиб битирган. Нефт ва газ тармоғида 1987 йил 19 январдан “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти минора қуриш бригадасига 4-разрядли электр созловчи бўлиб иш бошлаган. 1991 йил 02 ноябрдан бригадага иш устаси. 1994 йил 09 ноябрдан МТХ бўлимида механик. 1995 йил 23 ноябрдан МТХ бўлимига бош энергетик бўлиб иш юритди. 1996 йил 05 мартдан катта иш устаси. 2000 йил 17 апрелдан  бош механик. 2010 йилдан хозирги вақтгача “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясига қарашли “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти минора қурилиши катта иш устаси вазифасида ишлаб келмоқда.
     Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун 1989 йил ва 1991 йилларда нефтгазгеологиянинг “Фахрий ёрлиғи” билан мукофатланган.
     Шерниёзов Шомурод Намозович ишлаб чиқариш жараёнида ўзига ишониб топширилган вазифаларни ўз вақтида бажаради шу билан бир вақтда ташкилотда олиб борилаётган ижтимоий, маданий-маърифий масалаларда ва бошқа жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

 

Ербетов Хожа Ахмед
(25.10.1953-29.10.2013)

erbetov

     Ербетов Хожа Ахмед 1953 йилда Бухоро вилояти, Олот туманида туғилган. 2013 йил 29 октябрда Бухоро вилояти, Олот туманида вафот этган. Миллати қозоқ. Маълумоти ўрта-махсус. 1978 йилда Бухоро тоғ геология техникумининг қудуқларни тадқиқ қилишнинг геофизик методлари буйича тамомлаган.
     Меҳнат фаолиятини 1970-1971 йилларда “Ўзқишлоқхўжаликтехника” корхонасининг Бухоро вилоят савдо базаси 4-омбори ҳисобчиси; 1971-1977 йилларда “Удмур геофизика экспедицияси” қудуқларни геофизик тадқиқот қилиш партия амалиёт даврида коратажчи-перфератор;  1978-1991 йилларда “Ўзбекнефтгазразведка” ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли “Минора қуриш экспедицияси” минора қурувчиси, катта муҳандис-механиги, участка бошлиғи вазифасини бажарувчиси, участка бошлиғи, катта иш юритувчиси, бош муҳандис вазифасини бажарувчиси; 1991-1994 йилларда “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти бош муҳандиси;

     1994-2013 йилларда “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясига қарашли “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти минора қурилиши катта иш устаси.
     Меҳнатда алохида ўрнак кўрсатганлиги учун 1987 йил мингеология Ўз.ССРнинг “Фахрий диплом”и, Ўз.НГГнинг “Фахрий ёрлиғи”, кўп йиллик актив фаолияти ва нефт-газ саноатини ривожлантиришдаги самарали меҳнатлари учун вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” билан мукофатланган.


Жумаев Зайриддин Ғиёсиддинович
(10.10.1962)

jumayev

     Жумаев Зайриддин Ғиёсиддинович 1962 йилда Қашқадарё вилояти, Косон туманида туғилган.Миллати ўзбек. Маълумоти ўрта. 1979-1981 йилларда “Минора қуриш экспедицияси” минора қурувчиси, 1981-1983 йилларда  Харбий хизматда, 1983 йилдан хозирги вақтгача “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясига қарашли “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамиятида минора қурувчи лавозимида ишлаб келмоқда.
    Жумаев Зайриддин иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғи нефт ва газ сохасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг иқтисодий салохиятини юксалтиришга муносиб хисса қўшиб келаётган минора қурувчисидир.Меҳнат фаолияти давомида геологик ва текноник жихатдан оғир бўлган Қашқадарё, Бухоро вилоятларининг тоғли, чўл худудларида мураккаб меҳнат шароитида қудуқларни қазишда ишлатиладиган бурғулаш ускуналарини булаклаб йиғиш, янги жойларга кўчириш ишларини бажаришда жонбозлик кўрсатаётир.  
     “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти томонидан “Ширкент”, “Чулқувар”, “Манғит”, “Рубоий”, “Илим”, “Шуртан”, “Ойдин”, “Жарлик”, “Авазчўл”, “Муллахол”, “Қушқалъа”, “Денгизкўл”, “Кўкдумалоқ”, “Дояхотин”, “Шоди”, “Сомонтепа” бурғулаш майдонларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориб, белгиланган муддатларда топширишга эришган.  
     Зайриддин Жумаев Иштирокида 2010-2012 йилларда  йигирма тўртта бурғулаш минораларида қурилиш монтаж ишлари бажарилди. Шулардан еттита бурғулаш ускунасини қуриш ва ўн еттита бурғулаш ускуналарини бузиб йиғиш ишларини амалга оширган.    
     Жумаев Зайриддин Ғиёсиддинович 2013 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармойишига кўра, Давлатимизнинг юксак “Шухрат” медали билан тақдирланган.

Сўнгги ўзгартириш: 10.11.2017