“Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА

“Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақирилганлигини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 24 декабр куни соат 10-00 да Қарши шаҳар, Шайҳ-Али қишлоғи, Қарши-Косон автомобил йўли, 1-уй манзилидаги компаниянинг мажлислар залида бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш соат 09-00 да бошланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида акциядорларнинг билдиришномаси бўйича реестрни ёпиш санаси: 26.11.2019

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок етиш ҳуқуқи учун реестрнинг ёпилиш санаси: 18.12.2019.

Акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, акциядорлар вакиллари эса ишончнома билан йиғилишда иштирок этишлари мумкин.

Акциядорлар зарурий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни компания бошқарувидан олишлари мумкин.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

1. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида ҳисоб комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши котибини тасдиқлаш.

3. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

4. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Еслатма: Ҳурматли акциядорлар “Минора қуриш экспедицияси” АЖ ўз акциялари бўйича дивидендлар тўлашни давом еттирмоқда. Саволлар учун расмий E-mail манзилига Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. ёки (75) 226-51-66 рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.

“Минора қуриш экспедицияси” АЖ кузатув кенгаши.