«Минора қуриш экспедицияси» АЖ акциядорлари диққатига!!!

«Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар жамияти акциядорларни 2018 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши 2019 йил 28 июнь соат 10.00 да Қарши шаҳри, Шайх-Али қ, Қарши-Косон шоссе, 8-км, 1-уй манзилидаги акционерлар жамияти фаоллар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 09.00 да бошланади.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор этиш реестрининг ёпилиш санаси: 03.06.2019 йил.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш бўйича реестрнинг ёпилиш санаси: 24.06.2019 йил.

Акциядорлар ўзларининг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларига, акциядорлар вакиллари эса ўзларининг ишончномаларига эга бўлишлари керак.

Акциядорлар жамият бошқармасининг зарур ҳужжатлари билан танишишлари мумкин.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиши кун тартиби:

1. «Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар умумий йиғилиши котибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Минора қуриш экспедицияси» йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият директори ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Тафтиш комиссиясини 2018 йилги хулосасини тасдиқлаш.

6. 2019 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг химатларига тўланадиган энг кўп миқдорини тасдиқлаш (Бухгалтерия хисоби миллий стандартлари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари).

7. Аудиторлик ташкилотининг 2018 йил натижалари бўйича ҳулосаларини қабул қилиш (Бухгалтерия хисоби миллий стандартлари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари).

8. Мустақил аудиторлик ташкилоти корпоратив бошқаруви баҳолаш тизимини 2018 йил натижалари бўйича якуний хулосасини қабул қилиш.

9. Жамиятнинг 2018 йилдаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

10. 2018 йил учун соф фойда тақсимоти тартиби.

11. Жамият директори билан мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

12. Навбатдаги акциядорларнинг умумий йиғилишигача бўлган даврда жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятидаги жараёнида келажакда амалга оширилиши мумкин булган аффилланган щахслар билан битимларни тасдиклаш.

13. Кузатув кенгашини сайлаш.

14. Тафтиш комиссиясини сайлаш.

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиклаш.

Эслатма:Ҳурматлиакциядорлар,«Минора қуриш экспедицияси»АЖ акцияларига дивиденд тўловини давом эттирмоқда. Маълумот учун жамиятнинг хисобхонасига ёки (375) 221-18-29 тел номерига мурожаат қилинг.

Боғланиш учун телефон рақами: (375) 221-18-29 E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

«Минора қуриш экспедицияси» АЖ кузатув кенгаши