Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

“Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ 2019 йилдаги миллий стандартлар бўйича тузилган молиявий хисоботлари ва халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий хисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилоти қуйидагиларга эга бўлиши керак:

-          Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия;

-          суғурта полиси;

-          нефтгаз тармоғидаги корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувини ўтказиши бўйича (3 йилдан кам бўлмаган) тажриба;

-          аудиторлик хизматларини амалга ошириш учун малакали мутахассислар рўйхати.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖга лицензия нусхаларини, ариза бериш тўғрисидаги маълумотини, шу жумладан аудиторлик иш тажрибасини тавсифловчи, кўрсатиладиган хизматнинг қиймат миқдори (мажбурий) ва бошқа маълумотларни тавсифлофчи фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Махсус талаблар: Аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича давлат назорат органлари олдида жавобгардирлар.

Танловда иштирок этиш учун хужжатларни почта ёки “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖнинг девонхонасига 2019 йил 30 январига қадар  индекс:180120 Қарши шахар Шайхали қўрғончаси, Қарши-Косон йўли 8 км 1-уй манзили орқали тақдим этилиши лозим.

Телефон учун маълумот: 221-18-29