«Минора қуриш экспедицияси» АЖ акциядорлари диққатига!!!

«Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар жамияти акциядорларни 2017 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши 2018 йил 28 июнь соат 10.00 да Қарши шаҳри, Шайх-Али қ, Қарши-Косон шоссе, 8-км, 1-уй манзилидаги акционерлар жамияти фаоллар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 09.00 да бошланади.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор этиш реестрининг ёпилиш санаси: 11.06.2018

Акциядорлар умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш бўйича реестрнинг ёпилиш санаси: 22.06.2018 йил.

Акциядорлар ўзларининг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларига, акциядорлар вакиллари эса ўзларининг ишончномаларига эга бўлишлари керак.

Акциядорлар жамият бошқармасининг зарур ҳужжатлари билан танишишлари мумкин.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиши кун тартиби:

1. «Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Минора қуриш экспедицияси» йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият бошқарув раиси ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият бошқарув органиннинг 2018 йилдаги ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш.

6. Тафтиш комиссиясини тасдиқлаш.

7. Аудиторлик ташкилотининг 2018 йил натижалари бўйича якуний ҳулоса қилиш (НСФО, МСФО).

8. Мустақил аудиторлик ташкилоти корпоратив бошқаруви баҳолаш тизимини 2017 йил натижалари бўйича хулоса қилиш.

9. Жамиятнинг 2017 йилдаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

10. 2017 йил учун соф фойда тақсимоти тартиби.

11. Жамият таъсисчиларининг талаб килиб олинмаган дивидендлар жамият тасарруфига йунаналтириш.

12. Жамият бошқаруви раиси билан келишув муддатини узайтириш.

13. Жамиятнинг жорий хужалик фаолиятидаги жараёнидан акциядорларнинг булган муддатда амалга оширилиши мумкин булган аффилланган щахслар билан битимларни тасдиклаш.

14. Кузатув кенгашини сайлаш.

15. Тафтиш комиссиясини сайлаш.

16. «Minora qurish ekspeditsiyasi» АЖнинг урта ва узок муддатдаги ривожланиш стратегиясини тасдиклаш.

Эслатма: Ҳурматли акционерлар, «Минора қуриш экспедицияси» АЖ ўзининг акцияларига дивидент тўловини давом эттирмоқда.

Боғланиш учун телефон рақами: (0375) 221-18-29

«Минора қуриш экспедицияси» кузатув кенгаши