«Minora qurish ekspeditsiyasi» акциядорлик жамияти корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил

ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

- Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;

- Ташкилот ҳақида маълумот;

- аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозларбозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

- корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули;

- жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.

Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври – 2020 йил январь ойида.

Курсатилган хужжатларни, «Minora qurish ekspeditsiyasi»АЖга 2020 йил 03 январдан - 2020 йил 15 январгача такдим килишингизни ёки жамиятнинг электрон почта манзилига юборишингизни сураймиз.

Манзил: 180 120 Kashkadaryo viloyati, Karshi shaxri, Shayx-Ali shaxarchasi Karshi-Kasan shosse 8-km, 1-uy.

E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

“Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ 2020 йилдаги миллий стандартлар бўйича тузилган молиявий хисоботлари ва халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий хисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун аудиторлик ташкилоти қуйидагиларга эга бўлиши керак:

-           Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия;

-          суғурта полиси;

-          нефтгаз тармоғидаги корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширувини ўтказиши бўйича (3 йилдан кам бўлмаган) тажриба;

-          аудиторлик хизматларини амалга ошириш учун малакали мутахассислар рўйхати.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖга лицензия нусхаларини, ариза бериш тўғрисидаги маълумотини, шу жумладан аудиторлик иш тажрибасини тавсифловчи, кўрсатиладиган хизматнинг қиймат миқдори (мажбурий) ва бошқа маълумотларни тавсифлофчи фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Махсус талаблар: Аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича давлат назорат органлари олдида жавобгардирлар.

Танловда иштирок этиш учун хужжатларни почта ёки “Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖнинг девонхонасига 2020 йил 30 январгача индекс:180120 Қарши шахар Шайхали қўрғончаси, Қарши-Косон йўли 8 км 1-уй манзили орқали тақдим этилиши лозим.

Электрон почта манзили: mqe_aj@mail.ru

«Минора қуриш экспедицияси» АЖ акциядорлари диққатига!!!

«Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар жамияти акциядорларни 2018 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорлар умумий йиғилиши 2019 йил 28 июнь соат 10.00 да Қарши шаҳри, Шайх-Али қ, Қарши-Косон шоссе, 8-км, 1-уй манзилидаги акционерлар жамияти фаоллар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 09.00 да бошланади.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор этиш реестрининг ёпилиш санаси: 03.06.2019 йил.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилишида иштирок этиш бўйича реестрнинг ёпилиш санаси: 24.06.2019 йил.

Акциядорлар ўзларининг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларига, акциядорлар вакиллари эса ўзларининг ишончномаларига эга бўлишлари керак.

Акциядорлар жамият бошқармасининг зарур ҳужжатлари билан танишишлари мумкин.

Акциядорлар умумий йиллик йиғилиши кун тартиби:

1. «Минора қуриш экспедицияси» акциядорлар умумий йиғилиши котибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Минора қуриш экспедицияси» йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият директори ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Тафтиш комиссиясини 2018 йилги хулосасини тасдиқлаш.

6. 2019 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг химатларига тўланадиган энг кўп миқдорини тасдиқлаш (Бухгалтерия хисоби миллий стандартлари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари).

7. Аудиторлик ташкилотининг 2018 йил натижалари бўйича ҳулосаларини қабул қилиш (Бухгалтерия хисоби миллий стандартлари, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари).

8. Мустақил аудиторлик ташкилоти корпоратив бошқаруви баҳолаш тизимини 2018 йил натижалари бўйича якуний хулосасини қабул қилиш.

9. Жамиятнинг 2018 йилдаги йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

10. 2018 йил учун соф фойда тақсимоти тартиби.

11. Жамият директори билан мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.

12. Навбатдаги акциядорларнинг умумий йиғилишигача бўлган даврда жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятидаги жараёнида келажакда амалга оширилиши мумкин булган аффилланган щахслар билан битимларни тасдиклаш.

13. Кузатув кенгашини сайлаш.

14. Тафтиш комиссиясини сайлаш.

15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиклаш.

Эслатма:Ҳурматлиакциядорлар,«Минора қуриш экспедицияси»АЖ акцияларига дивиденд тўловини давом эттирмоқда. Маълумот учун жамиятнинг хисобхонасига ёки (375) 221-18-29 тел номерига мурожаат қилинг.

Боғланиш учун телефон рақами: (375) 221-18-29 E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

«Минора қуриш экспедицияси» АЖ кузатув кенгаши

“Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА

“Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларга навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақирилганлигини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 24 декабр куни соат 10-00 да Қарши шаҳар, Шайҳ-Али қишлоғи, Қарши-Косон автомобил йўли, 1-уй манзилидаги компаниянинг мажлислар залида бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш соат 09-00 да бошланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида акциядорларнинг билдиришномаси бўйича реестрни ёпиш санаси: 26.11.2019

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок етиш ҳуқуқи учун реестрнинг ёпилиш санаси: 18.12.2019.

Акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, акциядорлар вакиллари эса ишончнома билан йиғилишда иштирок этишлари мумкин.

Акциядорлар зарурий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни компания бошқарувидан олишлари мумкин.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

1. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида ҳисоб комиссиясининг миқдори ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши котибини тасдиқлаш.

3. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

4. “Минора қуриш экспедицияси” АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Еслатма: Ҳурматли акциядорлар “Минора қуриш экспедицияси” АЖ ўз акциялари бўйича дивидендлар тўлашни давом еттирмоқда. Саволлар учун расмий E-mail манзилига Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. ёки (75) 226-51-66 рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин.

“Минора қуриш экспедицияси” АЖ кузатув кенгаши.

«Эълон! «“«Minora qurish ekspeditsiyasi» AKSIYADORLIK JAMIYATI мулкни баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

“Minora qurish ekspeditsiyasi” Акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, жамиятимиз устав фондидаги мавжуд “Нефт куйиш эстакадаси” ва “Чучкахона” га   тегишли булган ер майдони ва мол-мулкларни баҳолаб бериш бўйича танлов эълон қиламиз. Эълон буйича 2019 йилнинг 1-апрелдан 10-апрелгача жамиятимиз маъмуриятига ёки қуйида кўрсатилган манзилга мурожаат қилишингизни сураймиз.

Манзил:

180120, Ўзбекистон Республикаси, Қарши шахри, Шайх-Али шахарчаси, Қарши-Косон шоссеси 8-км, 1-уй.

Электрон манзил: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">mqe_aj@mail.ru

Телефон: 75 221-18-29